— Қўшнимиз кечаси жанжал кўтариб, бақир-чақир қиладиган одат чиқарди. Тунда безовта бўлаяпмиз. Бу ҳол қайта-қайта такрорланяпти. Унга нисбатан чора кўриладими?
— Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:
* баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
* мусиқа чалиш;
* товуш сигналлари бериш;
* хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
* турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш:
Фуқароларга 81 666 сўм, мансабдор шахсларга эса 122 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.