Бош саҳифаМуҳимCобиқ турмуш ўртоғимнинг уйида болаларим билан яшай...

Cобиқ турмуш ўртоғимнинг уйида болаларим билан яшай оламанми?

Савол: Турмуш ўртоғим билан ажрашгандан сўнг учта фарзандим билан онамнинг уйида  яшай бошладик. Аммо у ерда акам ҳам оиласи билан яшагани учун сиғмаяпмиз. Собиқ турмуш ўртоғимнинг уйига пропискага ўтмаганман. У уйга болаларим билан кириб яшай  оламанми?

 Алимардон ЯХШИБОЕВ:

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси масул ходими

Жавоб: Уй-жой кодексининг 32-моддасига кўра, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек, у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор  билан тенг фойдаланишга  хақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса уй квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам, уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек, у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар-жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади. Шунга кўра сиз фарзандларингиз билан собиқ турмуш ўртоғингиз номидаги турар жойда яшашингиз мумкин. Фақат ушбу турар жойдан фойдаланиш тартибини мулкдор билан келишиб олишингиз лозим.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз