Давлат хизматчисининг самарадорлик кўрсаткичи баллар бериш орқали баҳоланади:
60 баллгача – қониқарсиз;
60-80-балл – қониқарли;
80-100-балл – яхши;
100 балл ва ундан юқори – аъло
Қуйидаги ҳолатларда баҳолаш ўтказилмайди:
– давлат хизматчиси ишга қабул қилинганига 3 ой тўлмаганда;
– давлат хизматчиси таътилда бўлган даврда;
– давлат хизматчиси малака оширишда, хизмат сафарида бўлганида;
– давлат хизматчиси идоралараро ишчи гуруҳларга жалб қилинганида.
Давлат хизматчиси фаолиятини баҳолаш натижасига кўра «яхши» ва «аъло» деб баҳоланган тақдирда давлат органи раҳбари томонидан қуйидаги қўшимча рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:
– биринчи навбатда лавозимда ўстириладиган номзодлар қаторига киритиш;
– лавозимда ўстириладиган потенциал номзодлар қаторига киритиш;
– малака даражасини навбатдан ташқари бериш;
– номоддий тусдаги рағбатлантириш;
– берилган интизомий жазо чорасини олиб ташлаш;
– бошқа рағбатлантириш чоралари.