Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонДавлат хизматлари агентлиги журналист ва блогерлар учун...

Давлат хизматлари агентлиги журналист ва блогерлар учун танлов эълон қилди

Давлат хизматлари агентлиги БМТТД билан биргаликда Европа Иттифоқи кўмагида журналистлар ва блогерлар учун «Давлат хизматлари ҳаётий зарурат» мавзусида танловни бошлайди!

Мақсад – Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш, кўрсатилаётган давлат хизматлари тўғрисида кенг жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш, шунингдек, Давлат хизматлари марказлари фаолияти ва my.gov.uz  портали орқали давлат хизматларидан фойдаланишни кенг тарғиб қилишда оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ёрдамидан фойдаланиш.

Иш жойидан қатъи назар, мамлакатимизнинг барча вилоятларида фаолият юритувчи 18 ёшдан катта журналистлар ва блогерлар иштирок этишга таклиф қилинади.

1 иштирокчи — 1 та материал!

Номинациялар:

* Фото мақола

* Видео лавҳа

* Анимацион лавҳа

* Мақола/Таҳлилий материал/Блог

* Радио эшиттириш

Мазкур танлов 2021 йил 1 январдан 5 майгача бўлиб ўтади. Ғолибларни саралаш Ҳакамлар ҳайъати томонидан материалларни баҳолаш орқали амалга оширилади.

Иштирокчининг анкетаси ва мақоласини info@ipsd.uz электрон манзилига 2021 йил 15 апрель соат 18:00 (Тошкент вақти билан)гача юборилиши керак.

Ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда!

Қўшимча маълумот.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз