— Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида “Ушбу Низомнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш ва тўлаш қисмида амал қилиши, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мазкур корхона ёки ташкилотлар маблағлари ҳисобидан нафақанинг ушбу тури тўланаётган оналарга татбиқ этилмайди” деб кўрсатилган. Давлат ишида ишлайдиган оналарга Меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади, шу сабаб мазкур фуқароларга бола парвариши бўйича нафақа берилмайди. Бола парвариши бўйича нафақа, яъни 14 ёшгача болали оилаларга бериладиган нафақа олиши мумкин, лекин оиланинг даромади белгиланган меъёрдан ошмаган бўлиши лозим.
Аброр Эзозхонов,
«Мадад» ННТ бош мутахассиси