Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқДавлат органларига видео алоқаси орқали мурожаат қилиш...

Давлат органларига видео алоқаси орқали мурожаат қилиш имкониятларига эга махсус платформа яратилади

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлашни назарда тутувчи Президент Фармони лойиҳасида “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида давлат хизматлари қамрови ва тезкорлигини ошириш, уларнинг кўрсатилишида аҳолининг барча қатламлари манфаатларини инобатга олинишини таъминлаш бўйича муҳим вазифалар келтириб ўтилган.

Жумладан, 2022 йилда:

фуқаролар томонидан давлат органларига видео алоқаси орқали мурожаат қилиш ҳамда сурдотаржима қилиш хизматларидан фойдаланиш имкониятларига эга махсус платформа яратилади;

фуқароларга муддатли, муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш ва алмаштиришни ҳамда композит давлат хизматларини уларнинг мурожаатини кутмасдан туриб таклиф этиш амалиёти йўлга қўйилади;

“Фуқароларнинг рақамли паспорти” лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади;

кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш тизимини соддалаштириш ва уларга замонавий технологияларни жорий этиш орқали қўшимча қулайликлар яратилади.

Давлат хизматлари тизимини халққа янада яқинлаштириш, навбатларни қисқартириш, давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларнинг 20 фоизини хусусий секторга ўтказиш чораларини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Адлия вазирлиги  уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси киритади.

2022-2026.strategy.uzда жамоатчилик муҳокамасида фаол бўлинг! Фикр билдиринг!

 

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз