Ўзбекистоннинг миллий мустақиллиги она тилимиз ривожи учун ҳам кенг йўл очди. Конституциямизда, “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ва бошқа расмий ҳужжатларда ўзбек тилининг ҳуқуқий мақоми кўрсатиб берилди.
Тараққиётнинг янги босқичига дадил қадам қўяётган мамлакатимизда барча соҳалардагидек давлат тилининг ўрни ва нуфузини ошириш борасида ҳам туб бурилиш жараёнлари бошланди.
Мамлакатимизнинг миллий юксалишдек улуғ ва езгу мақсадларга еришувида давлат тили таянчдир. Давлат тилининг жадал жорий қилинишидаги ўзаклардан бири унинг давлат органларида қўлланилиш тизимини тўлалигича ўзбек тилига ўтказишдан иборат. Бунда давлат тилини қўллашнинг бир хил шакл ва мазмунда ташкил етилганлиги муҳимдир. Шунингдек, турли соҳа ходимларининг давлат тилида иш юритиш борасидаги билим ва малакаларини мунтазам ошириб бориш ҳам зарурий еҳтиёжга айланган.
Шу мақсадда, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 3-мартдаги 117-сон қарорига мувофиқ, Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузурида Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ташкил етилди.
Шахс ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этишида, уларни амалга оширишида расмий услубдаги давлат тили қўлланилади. Биз кўп дуч келадиган ариза, тилхат ёки ишончнома ёзишда ҳам шу тартибга амал қиламиз. Бирор корхона, муассаса ёки ташкилотнинг фаолиятини иш юритиш ҳужжатларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг нормаларида иш юритишнинг давлат тилига алоқадор жиҳатлари қоидалаштирилган.
Иш юритишнинг бевосита асосини ҳужжатлар ташкил етади. Мазмун, ҳажм ва шакл жиҳатидан ҳар хил бўлган ҳужжатлар давлат органларининг, умуман, давлатнинг фаолиятини тартибга солиб туради. Зеро, ҳужжатлар кишилик жамияти шаклланиши билан ҳуқуқий муносабатлардаги муайян муҳим ҳолатларни мунтазам ва қатъий қайд етиб боришга еҳтиёждан пайдо бўлган.
Ҳозирги кунда, давлат оргаларида ҳужжатларнинг соф ўзбек тилидаги ягона андозаларини яратиш, булар билан боғлиқ атамаларнинг бир хиллигига эришиш долзарб вазифа бўлиб турибди.
Aйрим ҳолларда ҳужжатлар билан ишлашда давлат тилига жиддий муносабатда бўлмай, жараёнга қоғозбозлик ва ортиқча бир иш сифатида қараш одати йўқолмаганлиги ачинарли ҳолатдир.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган бугунги кунда ҳужжатчиликнинг шаклланиши учун имкониятлар очилди. Давлат органларида ишни ташкил етишда, умуман, бошқарув соҳасида ҳужжатларнинг ўрни ва аҳамияти катта.
Aйни пайтда ҳужжатлар матнини давлат тилига мувофиқ тузиш меҳнат фаолиятидаги энг кўп эътибор қаратиш лозим бўлган жараён ҳисобланади. Ушбу ҳаракатларни тўғри йўлга қўймай туриб, бошқарув маданиятини ривожлантириб бўлмайди. Шу боис раҳбар ҳар қандай зарур ахборотни давлат тилининг тегишли шаклларида бемалол ифодалай олиши ҳамда шу асосда иш юритиш тажрибасини мукаммал орттириб бориши керак.
Бошқарув соҳасида давлат тилини қўллашдаги камчиликларнинг асосий сабаблари сифатида соҳа ходимларининг давлат тилидан фойдаланишларида назарий ва амалий тайёргарликларининг суст эканлиги ҳамда уларнинг давлат органларида қабул қилинаётган ҳужжатлар билан ишлаш тартибини лозим даражада эгалламаганликлари билан изоҳлаш жоиз.
У. Махмудов,
Давлат хизматлари агентлиги бошқарма бошлиғи