ЯнгиликларСпортДелегациямизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларида байроқдори ўзгаргани юзасидан расмий баёнот берилди

Делегациямизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинларида байроқдори ўзгаргани юзасидан расмий баёнот берилди

Яна бир оздан сўнг Токиодаги “Олимпия” стадионида XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг расмий очилиш маросими старт олади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати ушбу тадбирда делегациямиз байроқдорларининг ўзгаргани юзасидан расмий баёнотни маълум қилди.

Эртадан Токио-2020 Олимпия ўйинлари доирасида ҳамюртларимиз ўз иштирокларини бошлашади. Аввал МОҚ томонидан бўлажак Олимпия ўйинларида байроқдорларимиз боксчи Бобоусмон Батуров ҳамда спорт гимнастикаси вакили Оксана Чусовитина бўлиши маълум қилинган эди. Регламентга кўра, спорт гимнастикаси ва бокс баҳслари 24 июлдан бошланади. Оксана Чусовитина эса 25 июль куни саралаш босқичида қатнашади. Шу боисдан Токио-2020 штаби ва федерация раҳбарлари билан маслаҳатлашган ҳолда ҳамюртларимиз Оксана Чусовитина ҳамда Бобоусмон Батуровни ортиқча толиқтирмаслик мақсадида старти кейинроққа тўғри келадиган бошқа номдор вакилларимиз, боксчимиз Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова делегациямиз байроқдори бўладиган бўлди. Бу бўйича якуний қарор 21 июль куни қабул қилинди.

Очилиш маросимида иштирок этиш катта вақт олади. Унда узоқ муддат тик оёқда туриш ва шаҳарчага кеч қайтилишини инобатга олиш зарур. Маълумот учун, Нигора Турсунқулова 26 июль куни баҳсларга киришса, Баҳодир Жалолов 29 июлдан ўз иштирокини бошлайди. Шу боис уларнинг тикланиб олиши учун вақт нисбатан кўпроқ.

Ҳамюртларимиздан вазиятни тўғри баҳолаб, бўлажак Олимпия ўйинларида терма жамоамиз вакилларини доимо қўллаб-қувватлаб туришларини сўраб қоламиз.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img