Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонДХА ходимлари учун тренинг: “Стрессиз позитив ҳаёт”...

ДХА ходимлари учун тренинг: “Стрессиз позитив ҳаёт” мавзуида бўлди

Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси туман, шаҳар давлат хизматлари маркази ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ходимлари ҳар куни фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларга хизмат кўрсатиб келади. Табиийки бундай жараёнларда ходим ва фуқаро ўртасида турли ҳолатлар юзага келиши мумкин. Албатта, бундай жараёнларда ходимлар ўзлари ва бошқаларни ҳурмат қилган ҳолда иш кўришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда эса, маликали психологларнинг қимматли маслаҳатлари айни муддаодир. Бу гал ўтказилган тренинг ва машғулотларда ходимлар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан мулоқотга киришишда қандай йўл тутиши лозимлиги очиқ-ойдин мисоллар билан тушунтириб ўтилди.

Ўқув машғулотларида иштирокчилар билан ақлий ҳужум орқали инсон руҳияти ва ундаги салбий ўзгаришлар ҳақида суҳбат олиб борилди. Инсонда вужудга келадиган психологик ўзгаришлар: агрессивлик ва уни бартараф этиш йўллари бўйича маълумотлар берилди. Ушбу мавзулар психологик фактлар орқали бойитилди. Ходимлар билан ўтказилган тренингда “Нафас машқи”, “Шукроналик” ва “Оилавий муносабатларни аниқлаш тести”, “Лидерни топ”, “Негативлардан халос бўлиш машқи” номли амалий машғулотлари ёрдамида психологик-тренинг янада қизиқарли кўриш олди. Ўқув машғулотлари давомида ходимларга жамоада мўътадил психологик муҳитни яратиш йўллари, шунингдек ходим ва фуқаро ўртасида учраб турадиган низоли вазиятларни онгли равишда бартараф этиш бўйича амалий машқлар ҳамда роли ўйинлар орқали тушунчалар берилди.

Психологик тренинг якунида ходимлар фуқаролар билан мулоқотга киришишда ҳуш кайфият бўлиш, ҳар қандай ҳолатдан ҳам ўзини яхши ҳис этиб, мурожаатчига тез ва сифатли хизмат кўрсатиш керакли айтиб ўтилди. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозим, давлат хизматлари марказидаги ҳар бир хизмат кўрсатувчи жойда Сизга табассум қилишни унутдикми, илтимос бизга эслатинг деб ёзилган сўзлар бор. Бу ҳам бўлса, ходимлар ҳар доим мижозни ҳақ деб билиб, унга хушмуомалалик билан хизмат кўрсатиши назарда тутилган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз