Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида ДХА ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассислар учун тренинглар ташкил этилди.
Тренингларда грузиялик халқаро эксперт Нино Чичуа “Public Service Hall (Адлия уйлари)” тақдимоти, мақсад/қадрият/брендлаш, коммуникация ва маркетинг, хизмат сифати менежменти масаласида;
Алишер Файзуллаев “Story telling” форматида маълумот тайёрлаш;
Мадина Рузматова жамоатчилик билан алоқалар(PR)даги янги инструментлар (усуллар)га оид;
Джеймс Бридли халқаро платформалар учун матнлар тайёрлаш юзасидан тушунчалар беради.
[easy_image_gallery gallery=»731″]