Бош саҳифаМуҳимДўкони бузиб ташланган фуқарога Хива шаҳар ҳокимлигидан...

Дўкони бузиб ташланган фуқарога Хива шаҳар ҳокимлигидан компенсация ундирилди

Хива шаҳар ҳокимлиги томонидан фуқаро М.Собировга тегишли бўлган 149.0 кв.метр ер майдонига эга дўкон биноси бузиб ташланган, лекин шу кунгача етказилган зарар қопланмаган. Бундан норози фуқаро адлия бўлимига мурожаат қилди.

Хива шаҳар адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судига даъво аризаси киритилгандан сўнг, суднинг қарорига асосан Хива шаҳар ҳокимлиги томонидан фуқаро М.Собировнинг фойдасига 383 910 257 сўм компенсация пули ундириб берилди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз