Бош саҳифаLife StyleДунё давлатларининг Конституциялари ҳақидаги энг қизиқарли фактлар

Дунё давлатларининг Конституциялари ҳақидаги энг қизиқарли фактлар

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – собиқ социалистик давлатлар мустақилликка эришганидан кейин биринчи бўлиб қабул қилинган Конституция ҳисобланади.

АҚШнинг асосий қонуни – атиги 4400 сўздан иборат бўлиб, қисқалиги бўйича рекордчи ҳисобланади. Шунингдек, АҚШ Конституцияси бор-йўғи 7 та моддадан ташкил топган бўлиб, ҳозирги кунга қадар энг кам ўзгартириш киритилган.

Ҳиндистоннинг асосий қонуни – ҳажми бўйича энг йирик Конституциядир. Унда 395 та модда, 12 та илова ва 500 дан ортиқ ўзгартиришлар мавжуд. Қолаверса, у шундай мураккаб тильда ёзилганки, баъзан ҳатто мамлакат аҳолиси ҳам уни тушунишда қийналади.

Япония ва Малтанинг асосий қонунлари – энг тинчликсевар Конституциялар ҳисобланади. Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубияти ва АҚШ томонидан босиб олинганидан сўнг Япония давлати 1947 йилдан буён ҳеч қачон ҳарбий кучлар, урушлар яратмаслик ва халқаро низоларда куч ишлатмаслик мажбуриятини олади. Армия эса фақат ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун мавжуд. Малта эса Конституциясига кўра, ўзини «тинчликка интиладиган энг нейтрал давлат» деб эълон қилади ва ҳар қандай ҳарбий иттифоқларга киришдан бош тортиб, қўшилмаслик сиёсатига амал қилади.

Сан-Марино Конституцияси – энг қадимги асосий қонун ҳисобланади. Ушбу ҳужжат 1600 йилда лотин тилида тасдиқланган бўлиб, фақат 1974 йилга келиб унга Инсон ҳуқуқлари декларациясининг бир қатор қоидалари қўшилган.

Эквадор Конституцияси – нафақат одамларнинг, балки мамлакат табиатининг ҳам ҳуқуқларини ифодалайди. Шу сабабли ушбу давлатнинг асосий қонуни «энг яшил Конституция» деб ҳам аталади. Мазкур Конституциянинг қоидалари ўрмонлар кесилишини чеклаш ва қурилишларни тўхтатиш учун мунтазам равишда судларда даъво қиладиган экологларнинг фойдасига ишлайди.

Миср Конституцияси – матбуотга бағишлашган асосий қонун ҳисобланади. Конституция оммавий ахборот воситалари эркинлигини кафолатлайди ва газеталарни мусодара қилиш ёки ёпилишини тақиқлайди. Ҳужжатда матбуот тўртинчи «мустақил халқ ҳокимияти» сифатида белгиланган.

Эрон, Ироқ, Саудия Арабистони, Покистон ва Ливияда асосий қонун вазифасини Қуръони Карим бажаради. Мазкур давлатда мансабдорлар ва фуқаролар Конституцияга эмас, Қуръонга қасамёд қилади ва шариат қонунлари асосида яшайдилар. Бу давлатлар Диний постулат (исботсиз ҳам қабул қилинаверадиган дастлабки қоида) давлатлари, яъни Қуръони Карим Конституциядан муҳимроқ бўлган давлатлар ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз