Англияда Янги йил байрами
Англияда Янги йил совғасиз нишонланади ва оила даврасида нишонланиши шарт эмас. Бу байрам тантанасининг анъанавий таоми йўқ. Одатга кўра, инглиз уй бекалари олмали пирог тайёрлашади. Шотландияда Янги йилнинг кутиб олиниши Рождествога қараганда муҳим аҳамиятга эга. Шотландча Янги йил – бу биринчи ўринда уй йиғиштиришдир. Ҳеч бир иш тугалланмасдан қолмаслиги керак, соатлар юргазилади, пайпоқлар ямалади, ҳамма тешиклар тикилади. Соатнинг биринчи бонги билан уй каттаси эшикни ланг очади ва охирги бонгигача ушлаб туради, шу тариқа у эски йилни чиқариб, Янги йилни киргазади. Шунингдек, Шотландияда Янги йил киргандан кейин уйга кирган биринчи киши шу оиланинг молиявий аҳволига таъсир этади, деб ҳисоблашади. Яшаш ҳудудига қараб, омадни қорасочли ёки малласоч мусофир олиб келади.
Англияда эса омадни уйга кўмир парчасини ёки стаканда тоза сув олиб келган киши келтиради. Буюк Британияда “Янги йилни киритиш” маросими кенг тарқалган. Хердфордширда Янги йилни киритиш маросими қуйидагича бўлади, соат 12да бонг уришни бошлаганда орқа эшикни Эски йил чиқиб кетиши учун очадилар ва охирги бонгида асосий эшик очилиб, Янги йил киритилади. Англияликлар учун Янги йилнинг биринчи куни яқин ўтмиш ва сирли келажак ўртасидаги чегарадир. Бу кун билан кўпгина белгилар, сир ва тахминлар боғланган.Янги йил тонгидаги ёмғирни, йилнинг ёмон ва ҳосилсиз келишидан дарак деб билишади. Ҳосилнинг қандай бўлишини булутларнинг ташқи кўринишидан ҳам белгилашган. Шотландияликлар Янги йил арафасида оила тақдиридан фол очишган. Бунинг учун кечки пайт ётишдан олдин ёнган торфни кул билан ёпишган, эрталаб эса унда одам оёғи изини эслатувчи белги кўришга уринишган: агар оёқ изининг учи эшик томонга қаратилган бўлса, демак, бу оила аъзоларининг сони шу йили камаяди, эшикка тескари бўлса –кўпаяди. Кулда ҳеч қандай из бўлмаса, ўзгаришлар бўлмайди. 1январда -Янги йил бошланиши билан британияликлар ҳаётларини яхшилайдиган қандайдир муҳим қарорлар қабул қилишган (чекишни ташлаш, спорт билан шуғулланиш ва бошқа).
Испанияда Янги йил байрами
Янги йил Испанияда – мамлакатнинг давлат байрамларидан бири ҳисобланади. 1 январь хар йили григориан тақвими бўйича 1582 йилдан бошлаб нишонланади. Испанияда байрам муносабати билан ўзгача янги йил маросимлари пайдо бўлган. Янги йил байрами оммавий тарзда нишонланади. Байрам тунида халқ мамлакатнинг катта ва кичик шаҳарларидаги бош майдонларда тўпланишади, улар қадимий соат ва қўнғироқларнинг бонг уришини кутадилар. Бу маросим миллий ва маҳаллий телеканаллар орқали намойиш этилади. Испан янги йил маросимларидан энг қизиқарлиси – 12 дона узум истеъмол қилиш маросимидир. Янги йил кириб келиши арафасида соатнинг ҳар бир бонг уришида одамлар бир донадан узум истеъмол қилишган ва янги йил тилакларини ўз кўнгилларида ўйлашган. Бу удум биринчи марта 1897 йилнинг декабрида ўйлаб топилган, бироқ кўпчилик испанлар бу маросимни узумчи Эльче томонидан яратилган деб ҳисоблашади. 1909 йилда узумдан жуда кўп ҳосил олинган ва ортиқча ҳосилни камайтириш мақсадида бу удум ўйлаб топилган. Бу маросимдан сўнг қатнашувчилар уйларига кетишади ва уларни уйларида оилавий байрам дастухони кутади. Яқин даврдан бошлаб мамлакатда Янги йил куни қизил рангли ич кийим кийилмоқда, қизил ранг омад олиб келиши сабабли, урфга айланди.
Японияда “Гандзицу” миллий байрам куни
1 январдан Япония учун энг муҳим бўлган байрамлар мавсуми бошланади. Японияликлар бу даврни “сё: гацу ёки о-сё: гацу” деб аташади. У 1-3гача, 1-7гача ёки 1-20 январгача давом этиши мумкин. Тарихда “сё: гацу” январь номини англатган. 1январь- “гандзицу” миллий байрам кунидир. Байрам куни давомида ибодатхоналарига покланиш маросимида иштирок этиш учун қатновчилар келишади, улар янги йилда ўзлари ва яқинларига тинчлик, эсон-омонлик тилаб ибодат қиладилар. Аёллар ва қизлар бу маросимда ўзларининг энг яхши юкаталарини киядилар. Кўпчилик аҳоли ибодатхонадан ташқари бирор-бир манзарали жойга бориб, янги йилнинг биринчи тонг отишини томоша қиладилар. Шу куни Япония почтаси орқали кўплаб табрик откриткалари юборилади, энг кўп табрикларни япон оилалари дўстлари ва яқин одамларига юборишади. Бу маросим 1874 йилдан, почтанинг иш бошлаши пайтидан бошланган. Байрамга анъанавий безаклар тайёрланади, у “кадомацу”ни ўз ичига олади. Уй ичида 3та новда: бамбук новдаси (болаларнинг тез ўсиши учун), олхўри (уй эгаларининг ёрдамчилари мустаҳкам бўлишлари учун), қарағай (оила аъзоларининг ҳаммаси узоқ умр кўриши учун). Оилалар махсус янги йил таомини – осэти рёрини тановул қиладилар, бу таом янги йил кунларида таом тайёрлашдан ҳалос бўлиш учун декабрь ойининг охирги кунларида тайёрланади. Уй-жойларни тозалаш ҳам байрамга тайёргарликнинг бир аломати ҳисобланади.
АҚШда янги йил
1 январь-Америка Қўшма Штатларида расмий равишда Янги йилни (New Year) нишонлашади, бироқ 31 декабрдан халқ сайллари бошланади. Кўпдан кутилган бу байрамга эса Америка аҳолиси ноябрь ойининг охиридан тайёргарлик қила бошлайди. Америкаликлар одатда Янги йилни ресторанда дўстлар даврасида, тунги клубларда, театрларда ва камдан-кам оилада нишонлайдилар. Янги йил кирганини ярим тунда осмондаги ҳайратомуз мушакбозликлар, автомобиль сиреналари овозидан билиш мумкин. Америкада яшовчиларнинг ҳаммаси бир-бирларини қучоқлаб, бахт ва омад тилаб табриклайдилар. Американинг кўпчилик шаҳарларида Янги йил арафасида байрам намойишлари ўтказилади, футбол матчлари, турли манзарали тадбирлар бўлиб ўтади. Америкаликларнинг якдиллик фикрига кўра, энг кўп сонли ва қизиқ Янги йил намойиши Нью-Йоркдаги Тайм-скверда бўлиб ўтади. Айнан шу ерда машҳур Шарнинг тантанали учириши бўлади ва у минглаб неон лампочкалари билан ярқирайди. Машҳур фестиваллар: пантомимо паради ва атир гуллар мусобақаси Янги йил байрами билан боғлиқ. Бу фестивалларнинг урф-одати ўтган асрнинг ўрталарида пайдо бўлган. Пантомими намойиши-10соатлик спектакль бўлиб, Филадельфиядаги ирландиялик қочоқлар томонидан ташкиллаштирилган. Байрам намойиши қатнашчилари-мусиқачилар, раққослар, масхарабозлар ва бошқа рангли либосларга кийинганлар, йўлбошчи пантомимо Қироли бошчилигида кўча бўйлаб мусиқа жўрлигида тантанали юриш қиладилар. Рангдор ва антиқа бўлган “Атир гуллар”турнири биринчи бор Пасадене(Калифорния штати)да ўтказилган. Турнир якунида халқаро телевидение орқали “Пушти ранг шар” футбол матчи намойиши ўтказилади. Байрам фестиваллари жуда ҳам машҳурдир, улар доим саёҳатчи ва миллионлаб телетомошабинларни ўзига жалб қилиб келади. Америкада Янги йил бошқа байрамларга нисбатан пазандалик қонунларга эга эмас. АҚШда Янги йилни кутиб олишнинг энг асосий қоидаси-хурсандчилик. Америкаликлар учун Янги йил совғалари керак, лекин шу тариқа мажбурий эмас. Улар эски йилни одатга кўра ярим тунгача “Эски саҳий вақтлар” қўшиғи билан кузатиб, кейин эса Янги йилни кутиб олишади. Янги йилнинг яна бир муҳим хусусиятидан бири – кекса (ўтган йил тимсоли) ва гўдак (янги йил тимсоли). Америкаликлар учун Янги йил-янги ҳаётнинг бошланишидир. Америкаликлар байрамда ўз олдиларига турли муҳим ўзгаришларни қўядилар,масалан, спорт билан шуғулланиш, парҳез қилиш,чекишни ташлаш.
Австралияда янги йил байрами
Австралияда янги йил байрами ёзда нишонланади. Миллионлаб австралияликлар дунёда биринчи бўлиб, Янги йил кириб келишини нишонлайдилар. Таниқли мусиқачилар ва ажойиб мушакбозлик шоулари ташкил этилади. Австралияда янги йил айниқса пойтахт штатларида қизғин нишонланади. Барча байрам тадбирлари очиқ осмон остида ўтказилади. Сиднейда ярим тундан дунё бўйича энг катта мушакбозлик бошланади, уни томоша қилишга миллионлаб одамлар тўпланишади. Мельбрунда рақс кечалари ўтказилиб, 500 мингга яқин саёҳатчилар йиғиладилар. Брисбенда жонли мусиқа концертлари бўлади. Мамлакатнинг кичик штатларида – Виктория ва Тасманияда Янги йил арафасида машҳур мусиқали фестиваль ўтади, унда бутун Австралия ёшлари тўпланади.
Ярим тунда автомобиль клаксонлари гувиллаши ва қўнғироқлар жаранги бошланиши билан барча кечалар анъанавий тўхтатилади. Шундай мамлакат аҳолиси Янги йилни меҳмонга чақирадилар. 1 январь Австралияда – дам олиш куни . Кўпчилик австралияликлар учун сайр ва пляж кечалари, ҳамда радео ва сёрфинг ҳаваскорлари карнаваллари ўтказиладиган расмий кундир.
Германияда Янги йил байрами
Янги йил байрамини немислар уйда нишонламайдилар. Улар танишлари, ҳамкасблари ва дўстлари билан учрашиб, яхши тилакларни бир-бирига билдиришади. Бу куни ҳеч ким ўзини ёлғиз ҳис қилмайди, чунки соат биринчи бонг уриши билан одамлар кўчага чиқишади ва Янги йил муносабати билан салют бошланади. Энг катта байрам Берлинда бўлиб ўтади, кўчадаги янги йил байрами 2 км масофага етади, бир соат давомида тунгги осмонда ранг-баранг шоу давом этади. Байрамнинг бош атрибути- арча. Қадимги олмонликлар арчани муқаддас дарахт деб ҳисоблаганлар. Улар арчада ўрмон руҳлари – табиат ҳимоячилари яшашига ишонганлар.
Интернет маълумотлари асосида
Мафтуна Жўраева тайёрлади
Мафтуна Жўраева тайёрлади