Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонДунёда коронавирусга чалинганлар сони 2 фоизга ошди

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 2 фоизга ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайёрамиздаги эпидемиологик вазият бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, ўтган ҳафтада 2,6 миллиондан ортиқ кишида СOVID-19 аниқланиб, беморларнинг қарийб 8,5 минг нафари ҳаётдан кўз юмди.

Таҳлиллар 21-27 ноябрь саналарида дунё бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатлари 2 фоизга ошганини тасдиқлайди. Шунга қарамай, хасталик қурбонлари сони 5 фоизга камайгани бироз таскин берувчи кўрсаткич.

Касалланишлар сонининг сезиларли ўсиши Жанубий ва Шимолий Америка қитъалари (+19 фоиз) ҳамда Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида (+ 8 фоиз) рўйхатга олинди. Африка (-18 фоиз), Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси (-17 фоиз), Европа (-14 фоиз) ҳамда Жануби-Шарқий Осиёда (-8 фоиз) эса аксинча пасайиш динамикаси қайд этилди.

Ўлим кўрсаткичлари эса асосан Африка (-79 фоиз), Европа (-35 фоиз) ва Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида (-20 фоиз) камайди. Америка (+21 фоиз), Ғарбий Тинч океани минтақасида (+9 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиёда (+5 фоиз) бунинг акси кузатилди.

Ўтган ҳафтада энг кўп беморлар аниқланган мамлакатлар:

🇯🇵 Япония — 698 минг,
🇰🇷 Жанубий Корея — 378 минг,
🇺🇸 АҚШ —296 минг,
🇫🇷 Франция — 230 минг,
🇮🇹 Италия 161 минг,

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар:

🇺🇸 АҚШ — 2611,
🇯🇵 Япония — 1000,
🇧🇷 Бразилия — 535,
🇮🇹 Италия — 419,
🇨🇳 Хитой — 395.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз