Шу йил 14-20-ноябрь кунларида Ер юзи бўйича 2,4 миллиондан ортиқ кишида COVID-19 инфекцияси аниқланди. Улардан 7,8 минг нафари хасталик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, касалланиш кўрсаткичлари ундан аввалги ҳафтага нисбатан 5 фоиз, ўлимлар сони эса 13 фоизга камайган.
Сезиларли ўсиш динамикаси Жануби-Шарқий Осиё (+ 8 фоиз), Жанубий ва Шимолий Америка (+3 фоиз) мамлакатларида қайд этилди. Ўлим ҳолатлари эса Африка (+24 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиё (+13 фоиз) минтақаси давлатларида кўпайди.
Ўтган ҳафтада энг кўп беморлар рўйхатга олинган мамлакатлар:
Япония — 593 минг,
Жанубий Корея — 364 минг,
АҚШ — 274 минг,
Франция — 186 минг,
Хитой — 158 минг.
Энг кўп беморлар ўлими қайд этилган давлатлар:
АҚШ — 2 202,
Япония — 702,
Хитой — 476,
Франция — 441,
Россия — 430.