Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқЭгаси вафот этган бинони турмуш ўртоғи ёки...

Эгаси вафот этган бинони турмуш ўртоғи ёки болаларига ҳадя қилиб расмийлаштирса бўладими?

Савдо дўкони биноси эгаси вафот этган. Ушбу мулкни бошқа киши, турмуш ўртоғи ва болалари номига ҳадя ёки бошқа тарзда ўтказиб бериш мумкинми?

Эгаси вафот этган тақдирда, мерос очилади. Меросни расмийлаштириш учун мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш жойидаги нотариусга қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилиш мумкин:

  • кадастр ҳужжатлари;
  • ўлим тўғрисидаги гувоҳнома;
  • меросхўрларнинг мерос қолдирувчи билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Нотариус ҳужжатлар билан танишиб, нотариус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мерос иши очилган ёки очилмаганлигини, васиятнома расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигини текшириб, мерос ишини очиб, қўшимча ҳужжатлар рўйхатини бериши мумкин.

Саволга Балиқчи туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Дилшодахон Қобулова жавоб берди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз