Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқЭкологик аудит қачон ўтказилади?

Экологик аудит қачон ўтказилади?

2021 йил 15 мартда Ўзбекистон Республикасининг “Экологик аудит тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.
Мазкур Қонуннинг мақсади экологик аудит соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Экологик аудит — экологик аудит субъекти амалга оширадиган хўжалик ва бошқа фаолиятни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш юзасидан экологик аудиторлик ташкилоти томонидан ўтказиладиган тизимли, ҳужжатлаштирилган, мустақил баҳолаш ҳисобланади.
Қонунга кўра, экологик аудит экологик аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси ўртасида тузиладиган, экологик аудит ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари белгиланадиган шартнома асосида ўтказилади.
Экологик аудит субъектининг фаолияти тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бир йил давомида текширилмайди.
Экологик аудит ихтиёрий ёки мажбурий шаклда ўтказилиши мумкин.
Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи кам бўлган ёки унчалик кам бўлмаган (локал таъсирга эга) экологик аудит субъектларининг фаолиятига нисбатан экологик аудит ихтиёрий тартибда ўтказилади.
Атроф-муҳитга юқори ва ўртача таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган экологик аудит субъектлари ҳар йилги мажбурий экологик аудитдан ўтказилиши лозим.
Экологик аудит ўтказиш якунлари бўйича экологик аудит хулосаси тузилади. Ушбу хулоса махфий ҳужжат бўлиб, экологик аудит буюртмачисининг розилигисиз ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.
Экологик аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилдир.
Экологик аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат экологик аудиторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади.
Қонун билан мазкур ташкилотлар Давлат хизматлари агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ҳамда улар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз