ЯнгиликларСпортЭлдор Шомуродов “Рома”га ўтди

Элдор Шомуродов “Рома”га ўтди

Римнинг “Рома” клуби Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Николо Скиранинг хабарига таяниб qalampir.uz маълум қилди. Трансфер тафсилотлари тез орада расман эълон қилинади.

Римликлар Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисини 16 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олдилар. Шомуродов энди 2026 йилгача “Рома” манфаатларини ҳимоя қилади. “Женоа” футболчининг кейинги сотуви ва шахсий кўрсаткичлари сабабли ҳам маълум миқдорда пул ишлаб олади.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов “Женоа”га “Ростов”дан 2020 йилнинг октябрида 7,5 миллион евро эвазига кўчиб ўтган ва аввалги мавсумда 8 та гол уриб, 2 та голли узатмани қайд этган эди.

Маълумот учун. “Рома” ўтган мавсумда Италия А сериясида 62 очко тўплаб, 7-ўринни эгаллаган ва Паулу Фонсека истеъфога чиқарилиб, Жозе Моуриньони бош мураббий этиб тайинланган эди. Жамоа УЕФА конференциялар лигасида иштирок этади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img