Талабгор ариза юбориш учун ДХМ ўзи келиб мурожаат қилиши ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш ва сўровномани тўлдириши керак. Ҳамда давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимни тўлайди;
2. Давлат хизматлари маркази (1 соат мобайнида) ёки ЯИДХП (автоматик тарзда) электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ва электр таъминоти шартномасини тузиш учун сўровномани ҲЭТК юборади;
3. ҲЭТК сўровнома тушган кундан бошлаб 1 иш куни мобайнида жойнинг ўзига чиқиб электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш ишларини амалга оширади ва бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузади;
4. ҲЭТК электр энергиясини ҳисобга олиш тизими пломбаланган куннинг ўзида ДХМга (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) пломбалаш ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган расмийлаштирилган электр таъминоти шартномасини электрон шаклда юборади;
5. Истеъмолчи расмийлаштирилган электр таъминоти шартномаси тушганидан сўнг 5 иш куни мобайнида уни ўзининг ЭРИ билан тасдиқлайди ва ҲЭТК ташкилотига ДХМ томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юбориши керак;
6. Электр энергиясини етказиб бериш ҲЭТК томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади: қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун – истеъмолчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширилган куни; қонун ҳужжатларида олдиндан тўловни амалга ошириши назарда тутилмаган истеъмолчилар учун – истеъмолчи томонидан тасдиқланган шартнома олинган куни.
Боғланиш: Call-марказ – 1154
Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахсларга
Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Онлайн ариза.
Хизматни кўрсатиш муддати: 3 иш куни мобайнида
Хизмат нархи: Бепул
Ҳайдар Тўхтаев,
Когон туман Адлия бўлими
Юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти