Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқЭлектрон навбат фуқароларнинг вақтини тежаяпти

Электрон навбат фуқароларнинг вақтини тежаяпти

 Куни кеча Нотариал палатаси ташкил этилганининг 1 йиллигини нишонлади. Бир йил давомида соҳада сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди. Нотариат соҳасида шаффофликка эришилмоқда.

Ўтган йилнинг апрель ва май ойидан бошлаб Навоий вилоятида фаолият юритаётган 30 нафар давлат нотариал идоралари нотариуслари хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар сифатида қайта ташкил этилган ҳолда ўз фаолиятларини амалга оширишни бошладилар.

Ўтган давр мобайнида нотариуслар қонунда назарда тутилган нотариал ҳаракатларни ҳамда улар билан бевосита боғлиқ ҳуқуқий ва техник тусдаги ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган бир қатор ишларни амалга оширишди.

Хусусан, нотариуслар томонидан фуқароларга қулайлик яратиш учун, фуқароларнинг тўпланиб қолиши, сунъий навбатлар келиб чиқишининг олдини олиш учун электрон навбат олиш ёки реал вақт режимида исталган ҳудуд нотариусларидан маслаҳатлар олиш имконияти яратилиб, бунда “e-notarius.uz” сайти ҳамда “telegram” месенджерида “Нотариус маслаҳати” расмий канали ва “Facebook” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифалар орқали фуқаролар ўзларига қўлай пайтда нотариус қабулига ёздиришлари ёки ўзлари учун муҳим ҳуқуқий маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўлишди.

Жисмоний ва юридик шахслар нотариал идорага ўзи келиб мурожаат қилади ёки нотариус хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд “E-notarius.uz” ахборот портали орқали рўйхатдан ўтади. Мурожаат қилувчи электрон тармоқ орқали нотариус қабулига навбатга ёзилишни, шунингдек, битим расмийлаштирилиши учун зарур бўлган маълумотларни жўнатган ҳолда тегишли битим лойиҳасининг олдиндан тайёрлаб қўйилишини сўраб мурожаат қилиши мумкин. Мурожаат қилувчининг электрон тармоқ орқали нотариус қабулига ёзилиш бўйича йўлланган мурожаатлари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини навбатма-навбат қайд қилиш электрон рўйхатига автоматик тарзда қайд қилинади.

Бунда, нотариус ёки нотариал идора ходими мурожаат қилувчини нотариус қабулига электрон навбатга ёзиб қўяди. Нотариус мурожаат қилувчиларни шахсини аниқлайди. Нотариус мурожаат қилувчи фуқароларнинг шахсини ҳамда юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини аниқлашда тегишли ахборот ресурсларидан фойдаланади. Бу эса, ўз навбатида, мурожаатчининг вақтини тежайди.

Нотариат тизимининг тубдан ислоҳ қилиниши натижасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ўрганилиб, уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб келинмоқда. Нотариуслар томонидан аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнлари аввалгига нисбатан сезиларли даражада тезлашганлиги нотариус қабулига узундан-узун навбат йиғилиб қолишининг олдини олишга қаратилган улкан қадамлардан бири бўлди.

 

Мамат Заиров,

Навоий шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғилланувчи нотарус

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз