Адлия вазирлиги мажлислар залида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми доирасида “Электрон нотариат – келажакка нигоҳ” мавзусидаги давра суҳбати иш бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров модераторлигида ўтаётган ушбу давра суҳбатида бир қатор хорижий ҳамкорлар ўз маърузалари билан иштирок этмоқда.
Хусусан, Германия нотариуслари Федерал палатасининг халқаро алоқалар бўйича бош вакили Ричард Бок, Литва Нотариал палатаси президенти Мариус Страчкайтис, Украина Нотариал палатаси президенти Владимир Марченко, Россия Нотариал палатаси Президенти Константин Корсик ва бошқалар электрон нотариат истиқболлари ҳақида фикр-мулоҳазалар юритишади.
Анжумандан мақсад — электрон нотариатни такомиллаштириш орқали нотариал ҳаракатларни амалга оширишда аҳолига янада қулайликлар яратишдан иборат.
Хорижлик спикерларнинг қимматли фикрлари билан сессия давомида танишасиз.