Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқЭнди ер фақат онлайн аукционда сотилади

Энди ер фақат онлайн аукционда сотилади

Президентимиз томонидан 8 июнь куни имзолаган Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан бошлаб:

Ер участкалари:

➖ хусусий секторга — мулк ва ижара ҳуқуқи асосида;

➖ давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;

Барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади;

Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

 Туман ва шаҳар ҳокимларнинг:

➖ ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш;

➖ ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш;

➖ суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор, фармойиш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз