Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида депутат Жаҳонгир Ширинов эндиликда қонунларимизда сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмаслигини маълум қилди.
Фақатгина суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин.
Яъни юқорида санаб ўтилган шахслар, уларнинг сайлаш ҳуқуқи суднинг қарори билан чекланган бўлсагина улар сайловда иштирок эта олишмайди, бошқа ҳар қандай вақтда улар ҳам сайлаш ҳуқуқига эга бўлади.