Ўзбекистонда етиштирилган пахта хомашёси нархи эндиликда бозор тамойиллари асосида белгиланади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Пахта хом ашёсининг нархи бозор иқтисодиёти талабларига мувофиқ, ҳар бир ҳудудда ўша ҳудуддаги ернинг ҳолати, пахта етиштиришга йўналтирилган сарф-харажатлар, бозордаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, бевосита олувчи ва сотувчи томонларнинг ўзаро келишуви асосида белгиланади.
Ушбу ўзгаришларга 2023 йил 26 январда “Пахта хомашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори асос қилиб келтирилган.