Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонИнсон ҳуқуқлари ва экологияга оид ҳужжатлардаги нормалар...

Инсон ҳуқуқлари ва экологияга оид ҳужжатлардаги нормалар таъсири олдиндан прогноз қилинади

Ўзбекистонда қонунчилик ҳужжатларининг 243 тасида 350 та коррупциявий ҳолат аниқланди. Бу ҳақда кеча AOКAда бўлиб ўтган “Қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш, коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш” мавзусида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги масъуллари томонидан маълум қилинди.

Хусусан, 2022 йил давомида ижтимоий ҳимоя, молия ва банк, тадбиркорлик, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда божхона ишига оид 1 860 та қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилган. Экспертиза натижаларига кўра, ҳужжатларнинг 13 фоизида коррупциявий омил аниқлаган.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 293 та лойиҳа коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб уларда коррупциявий омиллар аниқланмаганлиги тўғрисида маълум қилинган бўлсада, ушбу лойиҳалар Адлия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилганда уларда 457 та коррупциявий омиллар аниқланган.

Адлия вазирлиги томонидан ўтган йилда 280 та лойиҳалар ҳамда 18 та амалдаги қонунчилик ҳужжатлари тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилган.

Мазкур жараён давомида лойиҳаларнинг 136 таси уни ишлаб чиққан вазирлик ва идоралар томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилмаганлиги, 144 таси бўйича тўлдирилган ҳисоботлар талаб даражасида эмаслиги аниқланиб тегишли хулосалар берилган.

Матбуот анжуманида тизимни самарали йўлга қўйиш бевосита кадрлар салоҳиятига боғлиқлиги учун Адлия вазирлиги масъул ходимлари билан бир қаторда бошқа вазирлик ва идораларнинг ходимларини ҳам ушбу йўналишдаги малакасини ошириш зарурати борлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, амалдаги қонунчилик ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш натижаларига кўра 13 та ҳужжатни такомиллаштиришга қаратилган 46 та таклиф ишлаб чиқилган.

Ўтган давр мобайнида тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатлари ва лойиҳалари тартибга солиш таъсиини баҳолашдан ўтказилган бўлса эндиликда инсон ҳуқуқлари ва экологияга таъсири мавжуд амалдаги ҳужжатлар ва лойиҳалар ҳам тартибга солиш таъсиини баҳолашдан ўтказилади, шунингдек “коррупциядан холи қонунчилик”ни яратиш мақсадида 2026 йилга қадар амалдаги 21 мингга яқин қонунчилик ҳужжатлари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши таъкидланди.

 

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз