Бош саҳифаМуҳимЭнергетика соҳасини хусусийлаштириш мавжуд муаммоларга ечим бўла...

Энергетика соҳасини хусусийлаштириш мавжуд муаммоларга ечим бўла оладими?

Энергетика соҳасини хусусийлаштириш муаммоларга ечим бўла оладими? Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу саволга қуйидагича жавоб берди.

– Бир нарсани тўғри тушунишимиз керакки, соҳага биринчи ўринда хорижий ва хусусий инвестициялар кириб келиши керак. Сабаби, хусусий инвестор бўлгандан кейин тартиб-интизом бўлади. Бунда барибир давлат иштирокини максимал даражада камайтиришимиз зарур.

Албатта, бунда магистраль газ қувурлари ёки магистраль электр тармоқлари, генерация объектлари давлат ихтиёрида сақланиб қолади. Лекин янги қуриладиган объектлар хусусий сектор тарафидан амалга оширилиши, унга ўзининг инвестициясини киритиши керак. Бу биринчи ўринда рақобат муҳитини шакллантиради. Иккинчидан, замонавий менежментни олиб киради. Рақобат муҳити нарх-навога ҳам таъсир қилади.

Инвестицияларни қайтариб олиш учун тарифларни оширишга тўғри келиши мумкин. Бу йўналишда қандайдир ўзгаришлар қилиш керакдир. Энг аввало, инвестор ўзи киритган инвестициясини қайтариб олиш мақсадида шу объектлардан самарали фойдаланади. Натижада давлатга ҳам, иқтисодиётга ҳам фойдаси бўлади.

Буни мисолларда келтиришим мумкин, ҳозирги пайтда амалга оширилаётган барча қуёш ёки шамол электр станцияларига асосланган янги лойиҳалар хусусий-хорижий инвесторлар томонидан татбиқ этилмоқда. Бунда нафақат улар, балки йирик иссиқлик электр станциялари қурилиши ҳам шулар жумласидан. Масалан, Сирдарёда иккита иссиқлик электр станцияси қуриляпти. Бири Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бўлса, иккинчиси Франциянинг “EDF” компанияси бошчилигидаги консорциум томонидан амалга оширилмоқда.

Туркия компаниялари томонидан сўнгги икки йилда қурилган 1 гигаваттдан ортиқ қувватларнинг барчаси ишга туширилиши натижасида тармоқда табиий газ сарфини иқтисод қилишга эришиляпти. Энергия тизимга барқарор қўшимча равишда электр энергия беряпти. Албатта, бу ишлар ўз самарасини беради. Бу йўналишдаги ишлардан қўрқмаслигимиз керак. Фақатгина Президентимиз яратиб берган ҳалол ва шаффоф тизимни тўғри жорий қилиб, ижросини таъминласак, ўйлайманки, ҳаммага бундан манфаат бўлади, –деди вазир.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз