Бош саҳифаМуҳимЭнергетика вазирлиги огоҳлантиради!

Энергетика вазирлиги огоҳлантиради!

Энергетика вазирлиги ис газидан заҳарланиш ва газдан фойдаланишда содир бўлиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириб, газ жиҳозларидан фойдаланишда қуйидагиларга риоя қилишингизни сўрамоқда:

    • иситиш мавсуми бошланишидан олдин бинонинг мўри ва ҳаво алмашиш йўлакларини мутахассислар томонидан техник кўрикдан ўтказилишини таъминланг;
    • газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тармоққа уламанг ва жойини ўзгартирманг;
    • носоз иситиш қурилмалари ва газ жиҳозларидан фойдаланманг, мутахассис иштирокисиз газ жиҳоларини таъмирлашга йўл қўйманг;
    • газ жиҳозлари ва иситиш қурилмалари жойлашган биноларда ҳаво алмашиш каналларининг доимий очиқ ҳолатда бўлишини таъминланг;
    • мўри ва ҳаво алмашиш йўлларинининг техник жиҳатдан соз бўлишини таъминланг, газ жиҳозлари ва иситиш қурилмаларини қаровсиз қолдирманг;
    • ёш болаларнинг газ жиҳозларидан фойдаланишига йўл қўйманг;
    • газ жиҳозлари жойлашган хонадан дам олиш ва ухлаш мақсадида фойдаланманг;
    • табиий газ сизиб чиқиши ҳолатини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланманг;
    • газ қувурларига ҳар хил сўрғичлар ўрнатилишига йўл қўйманг;
    • газ плитасидан кийимларни қуритиш ва бошқа мақсадларда фойдаланманг;
    • бино ичида газ ҳидини сезсангиз электр жиҳозларини ёқиб ўчирманг, гугурт ёқманг, хонани зудлик билан шамоллатинг ҳамда тумангаз таъминоти бўлимига (104) қўнғироқ қилинг.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз