Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“EPICA” хатлангач, кредит қарзи тўланди

“EPICA” хатлангач, кредит қарзи тўланди

Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлимининг маълум қилишича, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди 14.06.2019 йилда ижро қарздор М.Р.дан ундирувчи “Mega-investment plus” жамияти фойдасига 19 млн. 574 минг 708 сўм миқдорида кредит қарзини ундириш тўғрисида қарор қабул қилган. Ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 20.09.2020 йил куни келиб тушган ва шу куни ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Аммо қарздор қарийб икки йилдан бери ушбу кредит қарзни тўламай келган.

Қарздор фуқаро ўзига белгиланган ихтиёрий муддатда кредит қарзини бартараф этмагач, бўлим давлат ижрочиси томонидан 21.01.2021 йил куни қарздорга тегишли бўлган “EPICA”  русумли автотранспорт воситасини хатлаш жараёнида ижро ҳужжатида кўрсатилган жами 19 млн. 574 минг. 708 сўм миқдорида кредит қарздорлиги ундирилган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз