— Ҳозирги кунда Ер солиғи қанча? Бунда лалми ер билан сувли ернинг солиғида қанча фарқ бор?
— Солиқ кодексига асосан ер солиғи лалми ва сувли ибораси мавжуд эмас. Ер солиғи ставкаси туманлар ва шаҳарлар Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маҳаллалар кесимида тасдиқланади.
Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz расмий веб-сайтига “қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжаланмаган ерлар бўйича солиқ ставкалари” ойнаси жойлаштирилган 👉
https://soliq.uz/regulations/land-property-tax
Унда юридик ва жисмоний шахслар учун республика миқёсида туман (шаҳар)ларнинг маҳалла ва кўчалари кесимида қишлоқ ҳўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича базавий солиқ ставкалари ва коэффициентлари акс эттирилган.
Ойнада керакли ҳудуд танланганда тасдиқланган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари ҳақида маълумот шаклланади.
Масалан: Тошкент вилояти Қибрай тумани «Ўнқўрғон МФЙ» бўйича 1 кв.м учун ер солиғининг аниқ ставкаси 262.34 сўм.
Йиллик ер солиғи: 1000 кв.м. х 262.34 = 262 340 сўмни ташкил қилади.
Саволга Давлат солиқ қўмитасининг Ресурс солиқлар маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодир Кадиров жавоб берди.