Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонЕр усти метро йўналиши эстакадаси остидаги ҳудудларда...

Ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги ҳудудларда 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади

АОКАда ўтказилган брифингда “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси ҳаракат хизмати раҳбари Султон Қодировнинг хабар қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июлдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги (умумий ер майдони 2,9 гектар) ҳудудда 1200 ўринли бешта автотураргоҳ ҳамда Сергели туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши (умумий ер майдони 3,37 гектар) ҳудудида 1500 ўринли еттита автотураргоҳ, жами бўлиб 2700 ўринли автотураргоҳ ташкил этилиши режалаштирилган. Натижасида умумий ҳисобда 1700 та янги ишчи ўринлари яратилади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз