Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонЕр юзини иқлим инқирозидан қутқара оладиган қурилма...

Ер юзини иқлим инқирозидан қутқара оладиган қурилма яратилди

Исроилнинг Carbon Blue компанияси денгиз сувидан карбонат ангидридни ажратишга қодир экспериментал қурилма яратганини маълум қилди. Ихтирочиларнинг фикрича, бу усул Ерни глобал исишдан ҳимоя қила олади.

Иқлим ўзгаришининг асосий сабабчиларидан бири инсон фаолияти натижасида атмосферага жуда кўп миқдорда чиқариладиган карбонат ангидриди саналади. Carbon Blue муҳандислари бу жараённи ўзлари яратган қурилма ёрдамида тескари йўл билан қайтариш мумкинлигини айтишмоқда. Қурилма кимёвий реакциялар ёрдамида карбонат ангидридни тўғридан-тўғри атмосферадан эмас, балки консентрацияси ўнлаб баравар юқори бўлган денгиз сувидан чиқаради.

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, дунё океанлари иқлим ўзгаришига қарши курашда одамларнинг асосий иттифоқчисидир, чунки сув углеродни фаол равишда ўзлаштиради ва ундаги  сув ўтлари ҳаёт учун зарур бўлган барча кислороднинг тахминан ярмини ишлаб чиқаради.

Олимларнинг таъкидлашича, сувдан олинган карбонат ангидриддан келажакда нефт маҳсулотлари ўрнини босувчи сифатида фойдаланиш мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз