Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон"Эрдўған янги конституция қабул қилмоқчи" – эксперт...

“Эрдўған янги конституция қабул қилмоқчи” – эксперт сайловдан кейинги Туркия истиқболи ҳақида

Ражаб Тоййиб Эрдўғон янги президентлик муддати давомида Туркиянинг жаҳон саҳнасидаги ўрнини мустаҳкамлайди, дейди Яқин Шарқ муаммолари бўйича эксперт.

Сиёсатшунос Станислав Тарасовга кўра: “Эрдўған маърузасида Туркиянинг жаҳоннинг кучли давлатлари рўйхатида ўз ўрнини мустаҳкамлаши, дунё тартибини шакллантиришда иштирок этиши ва ҳоказоларни аниқ ифодаланган эди. Дарҳақиқат, Эрдўған сўнгги пайтларда қўшни давлатлар билан муносабатларни яхшилай бошлади. Хусусан, Башар Асад, араб давлатлари, Эрон ва узоқ хориж давлатлари билан ярашув музокаралари олиб борилди. Бу ижобий тенденция”.

Сиёсатшуноснинг айтишича, мамлакат ички сиёсатида ўзгаришлар кутилмоқда.

“Эрдўған янги конституция қабул қилиб, қатор ўзгаришлар киритмоқчи. Улар қандай характерга эга бўлади, айтиш қийин. Аммо Туркия президентлик республикаси мавқеини мустаҳкамлаб бораётгани кўриниб турибди. Шу боис, ўзгартиришлар масаланинг техник томонига, яъни ҳокимият вакиллик органларини шакллантириш тартибларига тааллуқли бўлиши эҳтимолдан холи эмас”, – деди у.

“Ҳозир Туркия иқтисодиёти Ғарбга, Европага йўналтирилган. Савдонинг 75 фоизи Европага тўғри келади. Аммо Эрдўған Туркия ва Ғарб ўртасидаги муносабатларнинг салбий асоратларини олдиндан кўраяпти, шунинг учун у иқтисодиётни шарққа қараб тўғирлайди”, – дейди эксперт.

Шу билан бирга, Тарасов шарқий йўналиш Туркия учун осон бўлмаслигини, чунки кўплаб бўшлиқларни хитойлик ишлаб чиқарувчилар эгаллаганини таъкидлади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз