Туркиядаги Areda Survey таҳлил маркази ўтказган сўров натижаларига кўра, мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон сайловолди пойгасида асосий фаворит деб топилди. Бу ҳақда Yeni Şafak газетаси ёзмоқда.
Эрдўғон аввалроқ Туркияда умумий сайловлар (ҳам президентлик, ҳам парламент) 14 майга белгиланганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, март ойида ҳукумат парламентга 14 майни умумхалқ сайловлари санаси сифатида қабул қилишни таклиф қилади ва рад этилган тақдирда у президент ваколатларидан фойдаланади. Эрдўғаннинг ваколатлари фармондан 60 кун ўтиб парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш учун етарли. Эрдоған Республика Иттифоқидан номзод бўлади. Қолган олтита мухолифат партияси коалицияси ҳали номзодини эълон қилгани йўқ.
23 февралдан 27 февралгача 3000 киши иштирокида ўтказилган сўровда иштирокчиларга «Агар президентлик сайловлари шу якшанба куни ўтказилса, кимга овоз берган бўлардингиз?» деган савол берилди.
Иштирокчиларнинг 49,8 фоизи Президент Эрдоғанга овоз берамиз, деб жавоб берган бўлса, 21,7 фоиз Киличдароғлуга (Камол Халқ Республика партияси етакчиси) овоз берган. Явас (Анқара ҳокими Мансур) 9,6 фоиз ва Имомоғлу (Истанбул ҳокими) 6,9 фоиз овоз олган.
Сўров натижаларига кўра, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси респондентларнинг партиявий танлови бўйича биринчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа, респондентларнинг 38,5 фоизи ҳукмрон партияга овоз беришини билдирган.
Иккинчи ўринни 22,8 фоиз билан Республика Халқ партияси, учинчи ўринни 10,5 фоиз билан Халқ демократик партияси эгаллади.
Аввалроқ Habertürk телеканали ўз манбаларига таяниб, қатор вайронагарчиликли зилзилалар фонида Туркияда умумий сайловлар олти ойдан бир йилгача муддатга қолдирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Нашрнинг ёзишича, Олий сайлов комиссияси ҳукмрон партия талабига биноан тегишли ташаббус билан чиқади. Бироқ, президентлик воизи Иброҳим Калин, агар келгуси кунларда тескари сиёсий консенсус бўлмаса, май ойида умумий сайловлар ўтказилиши тенденциясига ишора қилган.
Туркиядаги зилзиланинг фожиали оқибатлари катта миқдорда баҳоланяпти. Вафот этганлар сони 45 мингдан ошди. Моддий зарарлар миқдори, тахминан Туркия Ялпи Ички маҳсулотининг 10 фоизига яқинлиги айтилмоқда. Айрим таҳлилчилар келаётган сайловларда Эрдоған ва унинг партияси имкониятларини паст баҳолашган.