Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариЕрнинг нархи қанча ёхуд ер сотмоқчи бўлган...

Ернинг нархи қанча ёхуд ер сотмоқчи бўлган шахс жавобгарликка тортилди

Фуқаролар Т.Рахмонов ва М.Мансуровалар (исм-шарифи ўзгартирилган) Навбаҳор туманидан ер олиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ниятида юрганларида Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Л.Қодировни (исм-шарифи ўзгартирилган) учратишади. Л.Қодиров уларга 0,4 гектар (40 сотих) ер борлигини, ерни 75 000 000 сўмга сотишини маълум қилиб, ер майдонини кўрсатади.

Т.Рахмонов ва М.Мансуровалар бориб кўрган ер майдонида, эгалик қилиш учун ҳужжат мавжуд ёки мавжуд эмаслигини суриштиришиб, ушбу ер майдони аукцион орқали сотишга қўйилганини аниқлашади ва Л.Қодировни фирибгарлик йўли билан ерни сотмоқчи эканлигини билишгач, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишади.

2021 йил 10 октябрь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.Қодиров Навбаҳор туманидаги 0,4 гектар ерни сотиш учун Т.Рахмоновдан 1700 АҚШ доллари ва 57.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Л.Қодировни Жиноят кодекси 25,168-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айблаш ҳақидаги жиноят иши жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан кўриб чиқилди.

Жабрланувчилар Т.Рахмонов ва М.Мансуроваларнинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги эътиборга олиниб, суд ҳукми билан Л.Қодировга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Эндиликда у бир йил давомида ойлик иш ҳақидан 15 фоизини давлат ҳисобига тўлаб боришга мажбур.

 Авазжон Ибодов,
жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз