Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат ОТМларида ўқиётганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.
Маълумот учун: Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.
Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 500 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.