Фарғона вилоятида 1,5 миллиард сўмлик уяли алоқа воситаларини яширинча олиб кириш режаси фош этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, “Фарғона – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро бошқарувидаги “KIA BONGO” русумли автотранспорт воситаси Наманган вилоятига кириш йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб кўздан кечирилган. Натижада автомашинанинг юкхонасида махсус ясалган хуфиядонга жойлаштирилган хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, дастлабки умумий қиймати 1 миллиард 501 миллион сўмлик 7 турдаги жами 420 дона уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.