Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонФарғонада болали аёлни тепган ППХ ходими ишдан...

Фарғонада болали аёлни тепган ППХ ходими ишдан бўшатилди

Фарғона вилоятида болали аёлни хизмат машинасига мажбуран солиб, олиб кетган пост-патруль хизмати ходим ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат жорий йилнинг 18 сентябрь куни  Фарғона шаҳар И.Каримов ҳамда Қувасой кўчалари чорраҳасида юз берган.

“Пост-патруль хизмати ходимлари хизмат олиб бораётган вақтда видеотасвирдаги аёл тиланчилик билан шуғулланаётгани учун у билан профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида аёлдан йўлнинг қатнов қисмидан четга чиқиши сўраган. Бундан аёлнинг жаҳли чиқиб, ходимларга  қаршилик кўрсатган. Аёлни ИИБ га олиб кетмоқчи бўлишганда қўлидаги ёш боласини ерга ташлаб юбормоқчи бўлган пайт ходимлар томонидан ушлаб қолинган. Аммо ходимнинг кейинги ҳатти-ҳаракатлари жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган”, – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида хизмат текшируви ўтказилиб, касб одоби ва этикасига амал қилмай, ноўрин ҳаракатлар содир қилган ППХ ходими эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.

Шунингдек, вилоят ИИБ барча шахсий таркиби юқоридаги каби харакатларни содир этмасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз