Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонФарғонада фуқаро тижорат мақсадида 1,1 млрд сўмлик...

Фарғонада фуқаро тижорат мақсадида 1,1 млрд сўмлик газни ўғирлагани маълум бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан “Ўзенергоинспекция” вилоят бошқармаси, “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Ўзбекистон туманида яшовчи Р.Ю. “Қ.” МФЙда ҳудудидаги фуқаро М.А. уйининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, жами 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз