Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонФарғонада тўй кортежи уюштирган 16 йигит 15...

Фарғонада тўй кортежи уюштирган 16 йигит 15 суткага қамалди

Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида тўй кортежида қатнашган 16 киши 15 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Келтирилишича, Ёзёвон туманининг  Мустақиллик кўчасида 10 дан ортиқ автомашиналарида йўл-ҳаракати қоидаларини менсимай ҳаракатланган йигитлар бошқа транспортларнинг ҳаракатланишига халақит берган ва жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган. Қоидабузарларнинг шахси воқеа жойида аниқланиб, уларга тегишли автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилган.

Суд жами 16 нафар шахснинг ҳар бирига 15 суткага маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз