Бош саҳифаМуҳимФарғонадаги мактабда кучли портлаш содир бўлди

Фарғонадаги мактабда кучли портлаш содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги мактаблардан бирида кучли портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг 6 декабрь куни соат 11:30 да Фарғона шаҳридаги 41-сонли мактаб ва 63- сонли боғчанинг умумий иситиш қозонхонасида ёрилиш содир бўлган.

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, иситиш қозонхонасида технологик жараённинг бузилиши оқибатида қозонда ички босим ортиб кетган ва ёрилиш содир бўлган. Оқибатда қозонхона биноси енгил шикастланган, аммо воқеа натижасида ёнғин қайд этилмаган.

Вазият натижасида тан жароҳати олганлар ёки вафот этганлар йўқ.

Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан воқеа сабаблари ва зарар миқдори ўрганилмоқда.

Вазирлик ижтимоий тармоқларда ушбу воқеа ҳақида гувоҳлардан ошкор қилмаслик тўғрисида тилхат олингани ҳақидаги тарқалган хабарларни рад этди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз