Жорий йил 26 январдан бошлаб “Фарғона – Қувасой – Қизил-қия” халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди.
Фарғона ва Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги Қизил-қия шаҳри ўртасида амалга ошириладиган мазкур қатнов икки чегарадош вилоят ўртасидаги борди-келди учун муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.
2020-йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди.
Қирғизистон томонидан “Қизил-қия ПАТП”, Ўзбекистон томонидан эса “Даеwоо Транс Сервис” МЧЖ хизмат кўрсатувчи йўналиш умумий масофаси 39,5 кмни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланган.
Микроавтобуслар Қизил-қия ва Фарғонадан тонги соат 7:20 да ҳаракат бошланиши назарда тутилган.
Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда қатновларни кўпайтириш режалаштирилмоқда.