Бош саҳифаМуҳимФармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилишидан истеъмоли натижасигача назорат...

Фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилишидан истеъмоли натижасигача назорат қилинади

Президентимизнинг “Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ:

2023 йил 1 мартга қадар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан дори воситаларининг ишлаб чиқарилишидан бошлаб уларнинг истеъмоли натижасигача бўлган жараёнларни назарда тутувчи Фармацевтика маҳсулотлари ҳисоби ва назорати ахборот тизими жорий этилади.

📕Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан 2023 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома ҳамда биологик фаол қўшимчаларнинг электрон каталоги ишлаб чиқилади ва уларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз