Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариФарзандфурушга суд ҳукми ўқилди

Фарзандфурушга суд ҳукми ўқилди

Биламизки, халқимизда “Айбдорнинг баҳонаси, гуноҳкорнинг тавбаси кўп, деган нақл бор. Қуйида келтирмоқчи бўлганимиз Роҳила Саматова (исм шарифлар ўзгартирилган)нинг қилмишлари ҳам судда кўз ёшлари ва савоб илинжида фарзандини сотгани ҳақида….

Роҳила, одам савдоси, ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини билгани ҳолда одамни сотиш ва шу йўл билан мулкий манфаат кўришни режалаштириб, 2020 йил 24 ноябрь куни Термиз шаҳрида жойлашган “Indenim” савдо мажмуаси ёнида тезкор тадбирга жалб қилинган Моҳирага 7.500 АҚШ доллари ва 5.000.000 сўм эвазига ўзининг вояга етмаган қиз фарзанди, 2020 йил 23 июль кунида туғилган Раҳимани сотган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, Роҳиладан кимёвий ишлов берилган 7.500 АҚШ доллари ва 5.000.000 сўм пуллар, Раҳиманинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинган, Роҳила ўзининг ушбу жиноий ҳаракатлари билан ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда одамни сотиш ҳаракатлари билан ифодаланувчи ижтимоий хавфлилик даражасига кўра ўта оғир турдаги жиноятни қасддан содир этган.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЭКБнинг суд кимёвий экспертиза хулосасида экспертизага тақдим этилган тоза бинт намунаси (Пакет№1)да махсус “Люминофор” кукун ёки махсус “Люминацент” қалам излари аниқланмаганлиги, Роҳиланинг ўнг қўлидан олинган суртма намунаси (Пакет №2), чап қўлидан олинган суртма намунаси (Пакет №3), юз қисмидан олинган суртма намунаси (Пакет №4)ларда махсус “Люминофор” кукун излари мавжуд бўлиб, экспертиза ихтиёрига намуна сифатида тақдим этилган махсус “Люминофор” кукун (Пакет №Б) билан ўзларининг кимёвий хусусиятлари ва таркиби ҳамда нурланиш рангига кўра бир-бирига турдош эканлиги, экспертизага тақдим этилган 2 (икки) дона 5.000 (беш минг) сўм купюрадаги серия ва рақамлари EF 8219011 ва GN 1402771 бўлган умумий қиймати 10.000 (ўн минг) сўм пул купьюраси (Пакет№8)да махсус “Люминацент” қалам билан ёзилган “БОЛА УЧУН 23.11.2020 йил” деган ёзувлар ҳамда махсус “Люминофор” кукун излари мавжуд бўлиб, экспертиза ихтиёрига намуна сифатида тақдим этилган махсус “Люминацент” қалам (Пакет№А) ва махсус “Люминофор” кукун (Пакет№Б) билан ўзларининг кимёвий хусусиятлари ва таркиби ҳамда нурланиш рангига кўра бир-бирига турдош эканлиги кўрсатилган.

Суд давлат айбловчисининг хулосасини, ҳимоячи фикрини, судланувчи Роҳила Саматовани, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Р.Саматовани жиноят содир этганликдаги айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Инсонийликни, ўзликни унутган, бу тоифа шахсларга эса қонунда жазо муқаррар.

Шерзод Юлдашев,
жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди судьяси

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз