Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонФавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчиларни огоҳлантирди

ФВВ ахборот хизмати ҳайдовчиларни 22 январь куни Қамчиқ довонида қор ёғиши хавфидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, Тошкент—Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучайиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, кўрувчанлик 50 метргача ёмонлашиши, шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши мумкин.

Шу боис вазирлик мазкур йўналиш бўйича ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз