Республикамизда аграр ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида фермер хўжаликларини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилмоқда.
Ислоҳотларни амалга ошириш даврида фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантиришга оид қонунлар, Президент Фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди.
Мисол учун, 2021 йил 3 март кунги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори билан чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик йўналишида фаолият кўрсатувчи фермер хўжаликларига бир қатор имтиёзлар белгилаб берилди.
Шунингдек, жорий йилнинг 14 июнда Президент томонидан тасдиқланган қарор билан 1 июндан бошлаб қўшимча қиймат солиғи тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилиши белгиланди. Бундан ташқари, мазкур қарор билан паррандачилик фермер хўжаликларига солиқ, имтиёзли кредит ажратиш ва бир қатор имтиёзлар белгилаб берилди.
Деҳқон ва фермер хўжаликларини янада ривожлантириш талаб қилинади ва қишлоқ хўжалигининг ривожланиши айнан шу турдаги хўжаликлар билан боғлиқ. Чунки деҳқон ва фермер хўжаликларида бошқа турдаги ишлаб чиқариш корхоналаридагидан юқори. Шу боисдан ҳам қишлоқ хўжалигига эътибор жуда катта.
Фермер хўжалиги қисқа муддат ичида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг самарали шакли эканлигини оқлади. Фермер хўжаликлари ўз моҳиятига кўра ресурс тежашни таъминлайди. Бу хўжаликларда моддий манфаатдорлик ва меҳнат самарадорлиги юқори бўлиб, бутун фаолият кўпроқ фойда олишга қаратилган.
Бир сўз билан айтганда, фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масқадида зарурий ташкилий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди.
Бу борада Ўзбекистон Республикасининг “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги қонунининг қабул қилиниши билан фермер хўжаликларининг мақоми, уларнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва ташкилий-иқтисодий асослари, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъекти сифатидаги умумий ва фарқли томонлари аниқ белгилаб берилди.
Ушбу қонуннинг мақсади фермер хўжаликларининг ташкил этилиши, фаолияти, қайта ташкил этилиши ва тугатилиши соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Мамлакатимиздаги фермер хўжаликлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг ривожланиши учун кенг йўл очиб бериш мақсадида олиб борилган ишлар самарасини сўнгги йилларнинг иқтисодий кўрсаткичлари орқали ҳам яққол кўриш мумкин.
Статистика маълумотларига кўра, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотидаги улуши, уларнинг сони, мазкур хўжаликларга ажратилган экин майдонлари, чорва моллари сони ҳамда фермер хўжаликларида ишловчиларнинг сони жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Фермер хўжаликларига хос бу хусусият мамлакатимизнинг аграр соҳасида уларнинг хўжалик юритишнинг энг самарали шаклларидан бири сифатида мустаҳкам ўрин эгаллаётганлигини кўрсатади.
Хулоса қилиб айтганда, сўнги йилларда фермер хўжаликларининг бошқа хўжалик юритиш шаклларидан афзалликлари яққол кўзга ташланди.
Мазкур хўжаликларда ердан оқилона фойдаланиш, экинлар ҳосилдорлигини ошириш, умуман қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш самарадорлигини юксалтириш туфайли юқори натижаларга эришилди.
Улуғнор туман адлия бўлими