Бош саҳифаLife StyleФинландияда иш вақтида кундузги уйқу жорий этилди

Финландияда иш вақтида кундузги уйқу жорий этилди

Энг қизиғи, бу вақт учун ҳам маош доимгидек тўланаверади. Маълум бўлишича, кундузги уйқу ишчиларнинг меҳнат унумдорлиги ва уларнинг самарадорлигини ошириш учун фойдалидир. Баъзи ширкатлар ҳаттоки ходимларнинг дам олишлари ва ухлашларига ёрдам бериш учун мутахассисларни ишга ёллашади.

Бундан ташқари, Шимолий Каролина университети олимлари ҳам иш вақтидаги танаффуслар ходимлар фаолияти самарадорлигини оширади деган хулосага келдилар. Тадқиқот натижалари «Journal of Applied Psychology» журналида чоп этилган.

Аниқланишича, эрталабдан чарчаганини ҳис қилган ходимлар ҳамкасбларига қараганда тез-тез ишдан чалғишган. Шу билан бирга, бир неча қисқа танаффуслар чарчоқни камайтиришга ва меҳнат фаолиятига жалб қилишни кучайишига ёрдам берган.

Маълумот учун, Японияда ҳам «инемури» деган жараён бор. У амалдорларга иш вақти, мажлислар, жамоат транспорти, жамоат жойларида мизғиб олиш ҳуқуқини беради. Бу ҳолат уларда амалдор кечаси билан ишлаган ва чарчаган, озроқ мизғиб олмоқда, деган маънони беради.

Лекин бизда ҳозирча ундай эмас, шунинг учун овқатланиб бўлгач, секин ишга қайтамиз.

Манба: Aдлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз