Бош саҳифаМуҳимФирибгар алдови: «Қимматбаҳо совға ютиб олинг!»

Фирибгар алдови: «Қимматбаҳо совға ютиб олинг!»

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида истиқомат қилувчи 1987 й.т., И.М., ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжерида номаълум шахс «Беш ташаббус» кўрик танлови ўтказилаётганлиги ва у ушбу танлов ҳакамлар хайяти раҳбари эканлигини маълум қилиб, 3.000.000 сўм эвазига танловда қатнашиб қимматбаҳо совға ютиб олиши мумкинлигига ишонтириб, пулларни банк картаси орқали ўтказиб берганидан сўнг номаълум тарзда йўқолиб қолганлигини билдириб, ушбу шахсни аниқлаб, қонуний чора кўришликни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Қашқадарё вилояти Миришкор туманида яшовчи 1999 й.т., университет талабаси Қ.Х. эканлиги аниқланган.
Қ.Х.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз