— Фирмага қарашли автомобилда ҳаракатланиш вақтида фирма ҳайдовчиси маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этди. Жавобгарликка фирма тортиладими?
— Йўқ, тушунтирамиз.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда маъмурий жавобгарликка транспорт воситасининг мулкдори;
юридик шахсга тегишли транспорт воситаларидан фойдаланиб содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган тақдирда юридик шахснинг транспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахси тортилади.
Асос: Ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғи билан тасдиқланган Йўриқнома.