Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонФранция аҳолисининг 60 фоизи вакцинанинг биринчи компоненти...

Франция аҳолисининг 60 фоизи вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланди

Франция ҳукумати “санитария рухсатномалари”дан фойдаланишни кенгайтириш ва шифохона ходимлари учун мажбурий эмлаш талабларини эълон қилганидан кейин мамлакатдаги эмлаш суръати ошди, деб хабар берди Kazinform.

Франция Президенти Эмманюэль Макроннинг айтишича, 40 миллиондан ортиқ киши коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи дозасини олган. Бу Франция аҳолисининг 60 фоизини ташкил қилади.

Бундан ташқари, мамлакатда 33 миллиондан ортиқ одам (тахминан 50%) тўлиқ (икки копонент билан) эмланган. Франция расмийлари август ойи охирига қадар 50 миллион одамни биринчи компонент билан эмлашни режалаштирмоқда.

Хабарга кўра, Президент Макрон чет элга ташрифи чоғида аҳолини эмлашга чақирган ва эмлашдан бош тортганларни “масъулиятсиз” деб атаган.

Маълумот учун. Июль ойининг иккинчи ярмида Францияда “дельта” версиясининг тарқалиши сабабли коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда.

 

25 июл куни 16 минг янги коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди. Ойнинг бошида кунига 2,5 мингга яқин ҳолат қайд этилган. Расмийларнинг таъкидлашича, коронавирус билан касалланган одамларнинг аксарияти эмланмаган кишилар.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз