Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариФуқаро 5000 доллар эвазига “Фарғона сув таъминоти”га...

Фуқаро 5000 доллар эвазига “Фарғона сув таъминоти”га тегишли ерни олиб бермоқчи бўлди

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг очиқ суд мажлисида судланувчи Б.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўриб чиқилди.
Тошлоқ туманида яшовчи Б.Ю фуқароларни алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, таниши Ш.К билан олдиндан тил бириктириб, 2022 йил март ойи ўрталарида бирон-бир ваколатлари мавжуд бўлмаса-да, фуқаро Ж.С.га “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Учкўприк туман бўлими балансида бўлган 2 сотих ер майдонини 5.000 АҚШ доллари эвазига корхонанинг Фарғона вилоят бошқармасида ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришини айтади. Иш пулсиз битмаслигини, юқоридаги мансабдорларга пул бериш кераклигини айтиб, 2022 йилнинг 25 март куни Фарғона шаҳар марказида жойлашган автотураргоҳда Ж.С.дан 1.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. У жиноий ҳаракатини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказа олмаган.
Иш нимадан бошланган: судланувчи Б.Ю фуқаро Ж.С билан 2021 йил август ойида Фарғона шаҳрида бирга маъмурий қамоқ жазосини ўташ муассасида танишиб қолишган. 2022 йил февраль ойида Ж.С телефон орқали унга озиқ-овқат дўконини қуриб тадбиркорлик қилмоқчи эканлигини, фақатгина дўконни қуриш учун ер излаётганлигини, ўзи яшаб турган Учкўприк тумани “Сувоқова” ташкилотининг туман бўлимига тегишли бўлган 2 сотих ерни топганлигини, аммо ерни олиш бўйича ишлар “Сувоқова”нинг вилоят бошқармаси орқали ҳал қилинишини айтганидан сўнг мазкур жиноий иш амалга оширилган.
Суд унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, узил-кесил сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00 гача бўлган вақтида яшаш жойидан чиқишини чеклашдан иборат 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Тожиддин Ваҳобов
Жиноят ишлари бўйича
Фарғона шаҳар судининг раиси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз